TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2858

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи22,800Број прегледа
Објављено26. мај26.05.2025. 08:37
Садржај

Садржај поста

ЎЗБЕКИСТОН ҲУКУМАТИГА ТАРСАКИ ТОРТИЛДИ !!! Юртимиздаги мактаблардан бирида битирувчи синф ўқувчилари ўз муаллимига “умра” сафари учун билет совға қилишди. Бир қарашда — “миннатдорчилик рамзи”, дегинг келади. Аммо чуқурроқ қарасангиз, бу ҳолатнинг тагида бутун бир халқнинг мафкуравий ва идеологик ожизлиги ётибди. Бу ҳолатга ким жавобгар? Албатта энг биринчи — Халқ таълими вазирлиги. У мактабларни идеологиядан холи, маънавиятдан маҳрум дарсхоналарга айлантириб қўйган. Таълим бериш тизими нафақат миллий руҳда тарбия беролмаяпти, балки мактабларни ноқонуний диний таъсирдан ҳимоя қила олмаяпти ҳам. Иккинчиси — Республика Маънавият ва маърифат маркази. Ушбу давлат ташкилотининг йил ўн икки ой тайёрлайдиган “маънавият соатлари” кимга керак ? Нима учун бу марказ мияси араб фатволари билан тўлган ёшларга қарши бирорта ҳам маърифий фронт очолмаган? Қани, ўзбек фарзандини миллий алломалар руҳида тарбиялаш? Ёки маънавият маркази ҳам бугун умра сафарини маънавий ютуқ деб ҳисоблайдими? Мактаб — масжид эмас! Бу ерда ватанга муҳаббат, ўзлик, илм ва замонавий билимлар тарғиботи устувор бўлиши керак эди. Афсуски, мактабларни бугун ҳижобашкалар эгаллаб олишмоқда, замонавий билимдан йироқ бир авлод етишаётгани аён бўлмоқда. Миллий мафкураси йўқ халқ ўзгага сажда қилувчи миллатга айланади. Бугун мажбурий таълимга умра билетини совға қилишди. Эртага эса давлатни ҳам арабларга сотишлари ҳеч гап эмас. https://t.me/daydi2021