Садржај поста
НИҚОБ ҚАНЧА АЛМАШМАСИН АСЛ ЮЗ ЎЗГАРМАЙДИ ! Мубашир Аҳмад қамалгани ҳақида гап кетганда, кўплар турли хил омилларни айблайди. Унинг қўлида қурол билан эмас, ёзганлари ва айтганлари сабаб қилинган жиноятлари эса албатта жазосиз қолмаслиги, унинг ноқонуний даъватлари, мусулмон бўлмаганларни ўлдиришга чақириқлари ва дунёвийликка раҳна солувчи ҳаракатларини кўпчилик тушунмайди. Мубашширни ўзи тинч юртини сотиб кетганидек, унинг атрофида юрганлар ҳам худди шу ишни қилишди қуйишди. Хусусан унинг “ўзига яқин” деб билган, дардини айтган одамлар орасидаги биттаси бор, у ҳам бўлса юзи йўқ кимсалардан бири унинг оғзидан чиққан ҳар бир сўзни протоколга айлантириб юрган Каримберди Тўрамуродовдир. Мубашшир Аҳмаднинг шу “ишончли” киши туфайли Мубашир Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бугун Каримберди Тўрамурод интернетда Мубашширнинг номига бир-иккита пост қўйиб, гўё “ҳамдард”дек кўринади. Лекин бу унинг шахмат тахтасидаги маневри, холос. Асосий мақсад — янги ов, янги нишон. У энди навбатдаги қурбон томон илдам қадам ташлаяпти. Ва эҳтимол, сиз ҳам унинг навбатдаги “дўсти”га айланасиз. Хаёлингиздаги диний идеализмни йўқотинг: интернетда сиз “биз тарафда” деб ўйлаганларингиз ҳам аксар ҳолларда ғирт қулоқ, юраксиз сотқин, кимга ишлаётгани номаълум одамлар бўлади. Улар пост ёзади, лайк босади, сизни отметка қилиб “оқибатли дўст” бўлиб кўринади, лекин керак пайтда биринчи бўлиб сизни сотади. Абу Саёҳатчини бу мент деб ҳужум қилганингизда ҳам ҳақиқий хавфни кўрмадингиз. Сиз шовқинга алдандингиз. Каримберди Тўрамуродга келганда эса, юрагингиз титрамади. Шу кўпчилигингизнинг фожиангиздир. Ватан сизга душман эмас! турли провокациялар ва тарғиботлардан узоқ юриб, ўзингизни ҳаётингизда тинч ва сокин, қонунларга амал қилиб яшанг. https://t.me/daydi2021