TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2864

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи19,000Број прегледа
Објављено30. мај30.05.2025. 07:16
Садржај

Садржај поста

🩵🩵🩵🩵🩵🤍🩵🩵🤍 🩵🩵🤍🩵🩵🩵🩵🤍🩵🩵🤍🩵 Хижобли аёл – бу кўринмас одам эмас, бу масъулият, фаросат ва ҳаё тарзи Куни кеча бир ҳижобли аёлнинг ЙҲХБ ходимига нисбатан оғзига келган ҳақоратларни ёғдирган видеоси тарқалди. Бу воқеа — нафақат унинг аёллик шарафига, балки бутун инсонийликка хиёнатдир. Шундай оғиз билан у қандай қилиб Аллоҳни ёдга олади? Қандай қилиб ота-онасига “саломат бўлинг” дейди, боласини ўпиб “жоним” дейди? Ахир бу оғизда нафрат, ҳақорат ва ҳирс тўлиб ётса, у кимни алдаётганини ўзи ҳам билмаса керак. Бу турдаги “ҳижобли” аёллар кўринишидан ҳам даҳшатли — худди орангутаннинг урғочисига ҳижоб ўраб қўйилгандек таъсир қолдиради. Чунки инсонни инсон қилиб турадиган нарса — ахлоқ ва тил тарбиясидир. Ҳижоб ортига яшириниб, ҳайвондан ҳам баттар муомала қилиш — на Исломга, на жамиятга, на аёлликка тўғри келади. Ҳақиқий муслима ҳақорат қилмайди — у ҳеч бўлмаса, Аллоҳдан қўрқиши керак эди. Афсуски сохта диндорлар учун Аллоҳ мавжуд эмас! https://t.me/daydi2021