Садржај поста
Ҳозирги кўплаб замонавий одамлар ҳаётида муаммо пайдо бўлганда муаммони ечишади, баъзилари эса йўқ (шунчаки хаёлидан чиқариб, қутулиб қўя қолишади). — Қарзимни қандай қайтараман? — Бу ҳақда кейинроқ ўйламайман, ҳозир инстаграмда "ибратли" вайн кўра қолай. — Ўқишим керак... — Аввал Тик-Токда нима гаплигини билай.(7 соат тик-токда хиринг-хиринг, шу билан уйқу, эрталаб яна ўша муаммо). — Ҳаётдаги миссиям қандай? — Бу савол миямни ғовлатди.(Фейсбукдаги кимнидир "дийдиёси" қизиқроқ). Олдимизда меҳнат пайдо бўлиши билан, Wi-Fi ни ёқиб, муаммоларни хаёлимиздан чиқариб, яна "бахтли" яшашда давом этамиз. Бугунги кўп ўқувчилар ҳам дарс тайёрлаш ва дарсларни "зерикарли" деб қабул қилиб, тезроқ улар учун "ёқимли" бўлган қисқа рилслар кўриш машғулотига шўнғишни хоҳлашяпти. Бу системани яратган ақлли одамлар, кучлар ўзлари шундан фаол фойдаланишларига ишонмайман. Ақлли хамжамият аллақачон, "ҳар 20 дақиқада янги билим" концепцияси асосида ҳаракат қилишмоқда, яъни улар меҳнаткашликни замонга мослаштириб тезлаштиришган, чунки биз тезкор макон ва замонда яшаяпмиз. Инсон ҳаётида ечилиш керак бўлган муаммо чиққанда: 1.Ақлни кучайтириш; 2.Тиришқоқлик билан меҳнат қилиб, иродани тоблантириш-ўта муҳим ҳаётий кучлар ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. Бизни чалғитаётган интернетда ўтаётган фойдасиз вақтни ҳисоблаб яшаш — бугунги куннинг энг долзарб мавзуси аслида. Фикрий дангасалик, бошқалар интернетда гапириб чиққан "ақлли" фикрларни тўғридан-тўғри истеъмол қилиш оммалашиб бормоқда. Бу мавзуда илмий изланишлар, янгиликлар яратилишига эҳтиёж бор, деб ҳисоблайман. https://t.me/daydi2021