Садржај поста
Қирғизлар араб мафкурасини илдизигача қуритмоқчи Қирғиз ҳукумати мамлакатнинг миллий манфаатлари ва дунёвийлик асосларини ҳимоя қилиш мақсадида қатъий ҳаракатларни бошлади. Бу сўнгги йилларда ички ва ташқи таъсирлар орқали авж олган араблашув тенденциясига қарши очиқ кураш деб баҳоланмоқда. Давлат диний ҳукмлар орқали эмас, миллий хавфсизлик ва ижтимоий бирлик нуқтаи назаридан позиция билдира бошлади. Эндиликда Қирғизистонда жамоат жойларида юзини тўсиб юриш фаqat шахсий танлов эмас, балки жиноят хусусиятига эга ҳолат сифатида баҳоланяпти. Бундай юриш учун 20 000 сом (тахминан 230 АҚШ доллари) миқдорида жарима белгиланган. Ҳолат такрорланса — ҳуқуқбузар маъмурий қамоқ билан жазоланади. Бундан ташқари, ўзини тўлиқ араб деб ҳисоблаётган, ташқи қиёфаси ва фикр тарзи билан ўз жамиятидан узилиб қолган шахслар алоҳида ҳисобга олинмоқда. Улар билан тарғибот-ташвиқот ишлари, психологик ва ижтимоий тушунтиришлар олиб бориляпти. Бу орқали давлат диний радикаллашувни олдини олиб, унинг ортидаги мафкуравий хавфни илдизидан кесишни мақсад қилган. Қисқаси, Қирғизистон нафақат дунёвий давлатлигини сақлаб қолиш, балки маданий ва мафкуравий мустақиллигини ҳимоя қилиш учун куч ташлаган. Ва бу кураш — диний эмас, миллий масала сифатида кўрилаяпти. https://t.me/daydi2021