Садржај поста
‼️‼️‼️‼️ Араблар Ўрта Осиё ва Кавказда яширин жиҳодни бошлашган СССР тарқалгач, Ўрта Осиё ва Кавказ ҳудудларида фақат давлатлар эмас, одамлар онгидаги мафкуравий устунлар ҳам қулади. Атеизм тиқиштирилган, лекин ишонмаслик ҳам қонга сингиб кетган. Ислом эса фақат руҳий эҳтиёж сифатида эмас, балки яна бир бор жамиятни идора қилиш воситаси сифатида саҳнага қайтди. Аммо бу қайтиш классик ислом шаклида эмас, араблашган ислом ниқобида бўлди. Саудия Арабистони, Қатар ва БАА сингари давлатлар айнан шу мафкуравий бўшлиқдан фойдаланишни ўз олдига стратегик мақсад қилиб қўйди. Улар бу жараёнга тасодифий эмас, режали ва тизимли тарзда кириб келишди. Миллионлаб долларлар ажратилиб, масжидлар қурилди, мадрасаларга сармоя тикилди, талайгина ёшлар Мадина, Риёд, Доҳадаги диний университетларда бепул таълим олди. Улар қайта келгач, маҳаллий исломни эмас, арабча стандартларни тарғиб қила бошлашди. Ҳеч ким юрагидаги эътиқоди учун соқол қўйган ё хижоб таққан инсонга қарши эмас. Лекин масала шу кийимлар орқали кимнинг ғояси ва таъсири жамиятга сингдирилаётганида. Бу араблашган ислом нафақат маданиятни, балки миллийликни ҳам сиқиб чиқармоқда. Қуръонни она тилида англаш ўрнига, арабча ўқишни “қадрият” деб билиш, маҳаллий анъаналарни бидъат деб ҳисоблаш, миллат ва тарихга бефарқ авлод етишиб чиқиш — бу жараённинг аянчли оқибатларидир. Масалан, нега охирги 10–15 йилда умрачилар кескин кўпайди? Нега масжидларда “фақат шариат”ни талаб қиладиган қатлам пайдо бўлди? Нега ҳар туманнинг бир чеккасида “ҳақиқий мусулмонлар” номи билан йиғиладиган ёшлар сони ортаяпти? Бунинг барчаси тасодиф эмас. Бу — араб дунёси юритиб келаётган кўринмас жиҳоднинг натижаси. Уларнинг қуроли автомат эмас, тасбеҳ. Уларнинг фронти жануб эмас, сиз билан бизнинг кўчамиз. Уларнинг стратегияси халққа жанг эълон қилиш эмас, онгни забт этиш. Агар бизнинг болаларимиз Қуръонни англаб эмас, ёдлаб ўсса, агар ҳар бир диний “ҳақиқат” фақат Саудиядан келса, агар маҳаллий уламолар ўрнини “Youtube шайхлар” эгалласа — эртага биз ўз ичида ўзини танимайдиган, миллатсиз, мафкурадан жудо бўлган, зомбига айланган умматга айланамиз. Ғарб ўз блогерлари ва журналистлари орқали “эркинлик”, “демократия”, “феминизм” ни қўллаб-қувватласа, араблар ҳам худди шундай “устозлар”, “ҳаж сафари”, “ҳақиқий ислом” деган қопқонлар орқали ўз таъсирини сингдирмоқда. Иккаласи ҳам бир хил: ҳар иккиси ҳам пул билан мияни форматлаяпти. Бугунги ҳижоб — шунчаки рўмол эмас. У — кимнинг таъсири остида эканлигингизнинг белгиси. Бугунги соқол ҳам шунчаки суннат рамзи эмас. У — қайси мафкуранинг сизни бошқараётганини кўрсатадиган белги. Араблар жиҳод бошлашган. Аммо уларнинг жиҳоди зўравонлик эмас — онг устидан назорат. Бу жиҳод қонсиз, аммо ундан ҳам хавфли. Агар бунга жавоб сифатида ақл билан, миллий ғоя билан, маърифат билан курашилмаса — эртага миллат сифатидаги барча хусусиятларимиз шунчаки архивда қолади. Ўзингиз ўйлаб кўринг: фарзандингиз мусулмон бўлишига қаршимисиз? Албатта йўқ. Лекин у кимнинг мусулмони бўлади — ўз миллати, тарихи, она тили билан уйғун мусулмонми? Ёки арабнинг лойиҳавий маҳсулотими? Ана шу саволга жавоб бериш вақти келди. Йўқса, кеч бўлади. https://t.me/daydi2021