TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2881

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи18,100Број прегледа
Објављено13. јун13.06.2025. 04:28
Садржај

Садржај поста

‼️‼️‼️‼️ Соқол итнинг жунидан ҳам хатарли Кўпчилик мусулмонлар учун соқол диний тимсол, иймон рамзи ҳисобланаркан шунингдек соқол бугунги кунда ўзини диндор кўрсатиш учун энг яхши йўл экан. Устара (бритва) ҳатто тушга ҳам кирмайдиган замонларда, одамларнинг шахсий гигиенаси ниҳоятда паст даражада бўлганлиги, соқол билан билан қўлтиқ ости ва чов соҳасидаги жунларни ўстириб ўрмон қилиб юриш ҳам суннатга мувофиқ қилингани ўша даврлардаги шароит тақози бўлганини кўпчилик тупойлар англайвермайди. Ҳозирги 21 асрда инсонларнинг шахсий гигиенаси анча ривожланганига қарамай, сочдан бошқа жунларни ўстириб юрадиганлар учун Европа мутахассислари олиб борган тадқиқот натижалари эълон қилинибди. Клиник тадқиқотга кўра, инсоннинг соқоли — итнинг жунидан ҳам кўра хавфлироқ микроблар манбаи эканлиги исботланган. Соқолда оғизга кираётган овқат қолдиқлари, ёғ қатламлари тўпланиб қолади. Инсон бурни қичишганда унга тегади, шамоллаганда соқол тумов оқиндиларига чўмади, гапираётганда эса оғиз суви (тупук) сачрайди. Ҳамма бу жараёнларни табиий деб қабул қилади. Аммо шу соқолда тўпланган бактерия ва вируслар инсоннинг ўзига ҳам, яқинлари — фарзандлари, турмуш ўртоғи, жамоат транспортида атрофдагиларга ҳам хавф солади. Импетиго, стафилококк, грибок ва бошқа юқумли касалликлар соқол орқали юз терисида кенг тарқалиши ва бу соқолли одамларнинг атрофида бўлганларга жиддий хафв туғдиради. Айниқса ёзда соқолини кам ювадиган таксистлар, бозорчилар ва “ҳалол” ҳожакалардан узоқроқ юриш керак. Ҳар бир ҳожака соқол қўйишдан аввал ўзи ва атрофдагилар соғлиғи учун жавобгар эканини унинг шахсий танлови ижтимоий масъулиятдан устун бўлмаслигини ҳис қилиши шарт. Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар органларидан жамоат саломатлигига хавф туғдирадиган соқолли ҳожакаларга қарши курашда янада фаол бўлишларини сўраб қоламиз. https://t.me/daydi2021