TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2885

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи17,600Број прегледа
Објављено16. јун16.06.2025. 19:20
Садржај

Садржај поста

Кун келиб, Эрон ёки Афғонистонга айланмайлик десангиз… Ҳозирги инсоният ажойиб даврни бошдан кечирмоқда. Шундай бир технологиялар яратилмоқдаки, уларни кўриб, биз энди кечаги оддий рўзғор одами эмас, балки тафаккур ва руҳиятда энг кучли инсон эканлигимизни англаб бормоқдамиз. Бугунги кун болалари техника ва технологияни бармоқчалари ёрдамида бошқариб, ўзларига яшаш, билим олиш ва дам олиш учун зарур бўлган эҳтиёжни яратиб олишмоқда. Шундай жараёнда, Марказий Осиёнинг қалбида жойлашган Ўзбекистон ҳам узоқ йиллик инерцияни енгиб, модернизация ва очиқлик йўлида дадил илгариламоқда. Давлат бошқарувидан тортиб, таълим, спорт, рақамлаштириш ва жамиятда фуқаролик позициясини шакллантиришгача бўлган жараёнларда ислоҳотлар юз бераётир. Бу — кўзбўямачилик эмас, балки тузумий ўзгаришлар самарасидир. Бироқ ана шундай ижобий муҳитда ҳам ахлоқий ва фикрий таҳдидлар йўқ эмас. Жумладан, диний манқуртизмнинг турли шакллари орқали жамиятни қайтадан фикрсизлик, итоаткорлик ва ақлий карахтликка бошлашга уринаётган оқимлар ҳали ҳам мавжуд. Улар замонавий билим ва демократик қадриятларни тан олиш ўрнига, таъқиқлар ва тушунмасликни асос қилган руҳий муҳит яратишга интилмоқда. Масалан, айрим минтақаларда давлат даражасида мана шундай мафкура ҳукмрон. Ёнимиздаги Толибон тузумини бу борада мисол сифатида келтириш мумкин: солиштириш учун айтайлик — Ўзбекистон 21-асрда, Афғонистон эса 7-асрда яшамоқда. Иккала қўшни давлат ўртасида 14 аср фарқ бор. Бугун Афғонистонда таълим тақиқланган, аёллар жамиятдан алоҳида қилинган, санъат ва илмга душман назар билан қараш кучли, тиббиёт йўқ, санитария ва гигиена ноль. Энг ачинарлиси — афғонларга бу зулмлар “дин” деб уқтирилиб, 7-аср тартиб-таомили билан яшашга мажбурланмоқда. Шу каби мафкураларга маҳаллий кўринишда ёрдам қилаётган айрим «диний лидерлар» ҳам борки, уларнинг мақсади — маърифат эмас, назорат; адолат эмас, оммани итоат қилдириш. Улар фикрлаш қобилияти кучли жамиятни эмас, бошқариш осон бўлган кўрмуридлар армиясини тарбиялашга интилишмоқда. Ўзбекистон ўз истиқболини очиқ жамият ва билимли авлодлар асосида кўраётган давлат сифатида, бундай фикрий чекиновга қарши маърифий иммунитет яратганига қарамай, мамлакатимизда ҳам 7-асрдагидай фикрлайдиган тўдалар борлиги — ташвишли масала. Дин — руҳий устунлик манбаи. Аммо уни манфаат қуролига айлантириб оладиганлар бор экан, ҳушёрликни ҳеч қачон йўқотмаслигимиз шарт. Шу нуқтада ҳам давлат, ҳам жамият бир мақсад атрофида жипс бўлиши лозим: эркин, илмли ва масъул авлодни тарбиялаш. Чунки бугунги муаммо — фақат диний эмас, балки инсонийлик, тафаккур ва истиқлол масаласидир. Тафаккур қилинг https://t.me/daydi2021