Садржај поста
‼️‼️‼️‼️ Аҳмад ал-Жўлоний — бир вақтлар АҚШ ва Ғарб томонидан “энг қидирилган” террорчилардан бири сифатида эълон қилинган, ИГИЛнинг энг қонли қўмондонларидан. Унинг найрангли тарғиботлари туфайли кўплаб мусулмон йигитлар, жумладан минглаб ўзбеклар ҳам, “Ислом давлати” деган сохта шиорлар орқасидан юришиб, ўз юртига хиёнат қилиб, қонли урушларга қўшилишди. Улар ҳалок бўлди, қамалди, йўқ бўлди. Аммо ҳақиқат бошқача чиқди. Вақт ўтиши билан ҳақиқий манзара очилди: Жўлоний — АҚШ махсус хизматлари томонидан тайёрланган, Исроил манфаатларини ҳимоя қилувчи бир қўғирчоқ экани намоён бўлди. Унинг сиёсий карьераси ҳам айнан шу сценарий асосида шакллантирилган: аввал террорчи қилиб яратилди, кейин “жанг майдонида ўзгарди”, охири эса “президент” қилиб кўтарилди. Ҳозирчи энг аламлиси шуки — Жўлоний Сурия президенти сифатида шундай таҳликали баёнот бермоқда: “Эрондан Исроилга учирилган баллистик ракеталарга қарши курашиш учун Сурия осмони очиқ.” Бу нимани англатади? Демак, “жиҳод” деб, “ислом давлати” деб, жон фидо қилган ёшлар аслида Ислом учун эмас, АҚШ ва Исроил учун курашишган. Уларга Суриядаги фаолият “жиҳод” сифатида сотилган, аслида эса бу ўзини Ислом ниқоби ортига беркитган геосиёсий макр-ҳийла эди. Ёшлар, айниқса ўзбек йигитлари буни англашлари шарт: Жўлоний кабилар қўлидаги қурол билан эмас, сизга ўхшаганларни танасини қурол сифатида ишлатиб мақсадига эришиб олди. Постни тушунишингиз учун қуйидаги саволни ўзингизга қайта ва қайта беринг ! Жўлоний қандай қилиб Ислом номидан жасоратга ундаб, кейин Исроилни ҳимоя қилувчи президентга айланди ? https://t.me/daydi2021