TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2888

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи13,400Број прегледа
Објављено21. јун21.06.2025. 19:32
Садржај

Садржај поста

‼️‼️‼️‼️ Жанубий Ҳалаб. Исроил F-16 самолёти жангарилар позициясини бомбалаяпти. Портлаш тўлқини тоғ қоясидаги кичик бир қарға уясини бузиб ташлайди. Қарға инида ётган уч полапон қарғача нобуд бўлади. Овдан қайтган она қарға уяси бузилиб, болалари вафот этганини кўриб қичқириб ўзини тўрт томонга уради, табиат унинг кўз ёшини яшира олмайди. У уяси ёнидаги снаряд бўлагини кўриб тушунадики, унинг ини ва болаларини айнан шу байроқ рамзига эга снаряд йўқ қилган. Орадан ярим йил ўтгач Қарға Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрига миграция қилади. У. яқиндагина очилган Исроил ваколатхонаси устидан уча туриб, Исроил байроғини кўриб қолади. Бор кучи билан тумшуғи ёрдамида байроқни узиб ерга ташлайди. Исроил ваколатхонаси қўриқлашга бириктирилган асаблари таранг, анчадан бери автомати отилмаган суриялик ислом жангчиси, Қарғани шайтоний қуш деб отиб ташлайди. https://t.me/daydi2021