Садржај поста
Бугун юз минглаган болалар тўлиқ оилада эмас, талоқ қилинган оналар бағрида ўсмоқда 🤐😏 Болаларнинг бундай қора тақдирига ота-оналарининг “шаръий” ҳирслари сабаб бўлаяпти. Ёш қиз ва жувонлар тушуниб-тушунмай ҳижобга киришган, ҳуқуқий билим ва савиялари пастлиги боис “такво” ни баҳона қилган эркакларга ишониб, ҳеч қандай кафолатсиз турмуш қуришмоқда. Ва оқибатда 1–2 бола туғишгандан сўнг эса шаръий эрлари “талоқ” қилиб, қуённи расмини чизмоқда. Бадани тирсиллаб турган пайтида ҳаммага керак бўлган “ҳижобли ғунажин” бир жойи калиш бўлгач, ҳеч кимга кераги бўлмай қолишини уйлаб ҳам ўтирмайди. Бугуни билан яшайди ва эртанги ҳаётида ўқимаган, ҳунарсиз, ишсиз она сифатида фарзандлари билан ёлғиз қолади. Кейин нима қилади шаръий кайф берган эрини орқасидан Судга югуради, арзимаган алиментга қониқмасдан, ўзининг ёшидан анча катта эркакларнинг тўшакдошига айланади. Алал оқибат бирор хонадон хизматкорига ёки ҳеч ким ишламайдиган паст ишларда ишлаб қорнини туйдириб яшайди. Шунинг учун ҳар бир қиз ва жувон билиши керак. Чирой ва қомат вақтинчалигини, шаръий никоҳ эмас, билим, тил, ҳунар уни ҳар қандай вазиятда ҳимоялашини англаши шарт. Динни шаръий кайфпарастлар билан эмас, ақл билан англа. Фақат ўша ҳолдагина сен ҳам, фарзандинг ҳам ишончли келажакка эга бўласизлар. Постни шаръий никоҳли танишларингизга жўнатинг https://t.me/daydi2021