Садржај поста
‼️‼️‼️‼️‼️ Кийим ортига яширинган террор Яқинда Наманганга бордим. Тоза, озода шаҳар. Янги гулзорлар, маданий боғлар, бетакрор қуёш нурида порлаётган майдонлар. Аммо шу жойда бир гуруҳ аёлларни кўриб, қалбим титраб кетди. Ўзимизнинг ўзбек хотин қизлари қоп-қора арабча либослардп, юзини тўлиқ ёпган ниқобларда, кўзлардан бошқа ҳеч нарса кўринмайдиган бурқаларда юришибди. Бу қандай мода бўлди, наҳот Наманган араблашиб кетибди деб ён атрофимга жиддийроқ қарадим. Қора рўдаполарга ҳамоҳанг рангба-ранг ҳижоблар, юзлари тўсилган хотин-қизлар юрибди. Гуллар фестифалига араблар ҳам келишибдида деб уйлайди киши. Узоқ уйладим… Бугунги ўзбек аёллари эркинлик сари интилиши керак эмасми? У таълим олиши, ишлаши, жамиятда ўзига хос ўринга эга бўлиши керак эмасми? Нега бизда қора либослар ичида ўзини инкор қилаётган, аниқроғи, ўзини йўққа чиқараётган аёллар кўпайган. Улар кимдан, нима учун яширинишяпти? Шу “кийим ихлос” деб, аслида ўз ҳуқуқларидан воз кечаётганини балки англамас. Эртага ўша юзини тўсган аёлни мактабга ишга олишмайди, шифохонада ишлашни тақиқлашади. Эндигина жамиятда аёллар ўз сўзи, ўз овози билан чиқиб келаётган пайтда — мана шундай “зулмат либослар” уларни яна узоқ ўтмишга қайтармаяптими?. Энг аламлиси — буни ҳеч ким таҳдид деб кўрмаяпти. Ички ишлар органлари фақатгина хавфсизликни текшириш билан банд. Ҳақиқий хавфни ҳеч ким ва ҳеч қайси орган тушунмаётгандек. Хотин-қизлар қўмитаси, феминист деб кўповоз бўлувчи гуруҳлар, нега бу масалани кўтаришмаяпти? Минглаб доллар грантлар учун ёлғон тадқиқотлар қиладиган фаоллар қани? Нега ҳеч ким реал таҳдид – ўзбек аёлининг ўз юртида ўз юзини яширишининг оқибатларини муҳокама қилмаяпти ? Бу либослар — бизга бегона кийимлар, бу кўринишлар ортида террор хавфи яширин. Негаки уларда фикр эркинлиги йўқ! Мияси арабларга тақлид қилиш билан банд оммани эртага МИЛЛИЙЛИККА ҚАРШИ БОШ КЎТАРМАСЛИГИГА ким кафолат беради ? Бу постни огоҳлик сигнали деб қабул қилинглар. Йўқса кеч бўлади. https://t.me/daydi2021