Садржај поста
🟠 🔴 🔴 🟠 🔴 🔴 🟠 🔴 🟠 Ўзбекистон – замонавий, секуляр ва барча учун тенг ҳуқуқларни кафолатловчи давлатдир. Бизнинг Конституциямизда белгиланганидек, давлат диний ва мафкуравий бетарафлик тамойилига амал қилади. Яъни, давлат бирор бир дин ёки мафкурани тарғиб қилмайди, барча фуқароларнинг эътиқод эркинлигини ҳимоя қилади. Шу нуқтаи назардан, давлат раҳбарлари иштирокидаги расмий тадбирларда, жумладан, Президент билан учрашувларда фуқаролардан диний ёки миллий қарашларни эмас, балки умумдавлат, умумфуқаролик маданиятини намоён қилиш кутилса, бу табиий. Бу – ҳеч кимни диний ёки шахсий эътиқоди учун камситиш эмас, балки мамлакатдаги барча миллат ва дин вакилларига нисбатан ҳурмат, бетарафлик ва масъулият билан ёндашишдир. Масалан, ҳижоб, соқол ёки бошқа арабларга хос диний кўринишларда расмий учрашувларда иштирок этиш ҳолати жамоатчилик томонидан давлатнинг секуляр табиатига зид ҳолат сифатида қабул қилиниши мумкин. Айниқса ёшлар орасида бу ҳолат диний тарғибот, ҳатто давлатнинг муайян дин томонида экани ҳақида нотўғри таассурот уйғотиши мумкин. Бу эса, кўп миллатли ва кўп динли жамиятда низоли ҳолатлар, қарама-қаршиликлар келтириб чиқариши эҳтимолини ҳам оширади. Шу боисдан ҳам давлат раҳбарлари билан тўғридан-тўғри мулоқотда фуқароларнинг умумий фуқаролик маданиятига хос, нейтрал ташқи кўринишда бўлиши нафақат одоб ва ахлоқ, балки юксак ижтимоий масъулият белгиси ҳамдир. Ёшлар ва кенг жамоатчилик шунга аниқ тушунчада бўлиши керак: Ўзбекистон – ҳеч қандай диний ёки мафкуравий тарғибот майдони эмас, балки фуқаролик жамияти, барча учун адолат ва тенг ҳуқуқни таъминловчи давлатдир. https://t.me/daydi2021