Садржај поста
Фарғоналик хижобашка учта боласини эрига ташлаб, жазмани билан Россияга кетворган Олтиариқлик аёл, уч нафар вояга етмаган фарзандини турмуш ўртоғига Россия Федерациясига кетгани ҳақида хабар тарқалди. У Россияга ишлаш учун эмас балки қичиғини қондириш учун кетгани яқинларини иснодга қолдиради. Аёл аввал телеграмдаги қуръон дарслари ҳақидаги гуруҳга аъзо бўлади. У ерда ўзини Билолиддин деб таништирган шахс билан танишади. У унга араб тили ва қуръоннинг моҳиятини ўргатишни таклиф этади. Илк қарашда бу ҳолат диний маърифатга интилиш сифатида кўринади. Аммо вақт ўтиши билан ёзишмалар шахсий тус олади. Аёлнинг турмуш ўртоғи ва фарзандларига бўлган муносабати совуқлашади. Кейинчалик улар яширинча учрашади. Мазкур шахс билан ноқонуний тарзда «шаръий никоҳ» дан ўтганини айтганида аввалига уни жинни бўлиб қолибди деб уйлашади. Аммо аёлнинг ҳижобда бўлгани ва 5 маҳал ибодатни канда қилмаганига қарамай, жинсий ҳирси устунлик қилади ва болаларини ота қарамоғида қолдириб Россияга кетиб қолади. Болалар билан ўзи қолган эркак, ноилож хотини билан ажрашиб, Фарзандларини онасидан алимент ундириш мақсадида судга беради. Суд жараёнлари узоқ вақт давом этди. Натижада 13 миллион сўм алимент ундирилди. Аммо энг ачинарлиси шундаки болалар ўз онаси билан кўришишни хоҳлашмаган. Улар юракларни ёриб юборган она хиёнати оғриғини қабул қила олишмаган. Бугун кўпчилик оталарни фарзандини ташлаб кетганликда айблайди. Аммо бу воқеа она деган муқаддас номга, муслима, мўмина, солиҳа деганлар шаънига ҳам доғ бўлиб тушди. Бу фожиани ақлан тушуниш мумкин. Лекин қалбан қабул қилиб бўлмайди. Чунки бола учун она ҳеч қачон алмаштирилмайдиган зот ҳисобланади. https://t.me/daydi2021