TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2930

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи16,600Број прегледа
Објављено18. јул18.07.2025. 06:35
Садржај

Садржај поста

“Ҳамма ҳужралар ноқонуний экан, болаларимизга динни қаерда ўргатамиз?” деб ёзишибди Биринчидан, болага дин эмас, диёнат керак. У эса аввало оилада инсоф, меҳр, ростгўйлик, адолат билан берилади. Мактабда яхши ўқитмасдан динга тиқиб қуйишни оқибатларини ҳам уйлаш керак. Иккинчидан, “динни ўргатиш” дегани болани ёзда керакли-кераксиз ҳадислар ёдлатиб, туну кун эрта туриб намоз ўқитиш эмас. Учинчидан, агар ҳақиқатан болангизга динни ўргатмоқчи бўлсангиз, давлат рухсат берган, диний таълимда масъулликни зиммасига оладиган расмий курслар, масжидлар ва диний билим муассасалари бор. Лекин у ерда ҳам бола ўз хоҳиши билан бориши ва ёши дунёни англаш даражасига етгани муҳим. Маълумот учун 2021 йилдан бери Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Шайх Алижон қори бош бўлган «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими фаолият юритмоқда. Барча вилоятлар ва туманлар марказларида имом-хатиблар ҳузурида мазкур бўлимнинг курслари очилган. Қуръон тажвидини ўргатиш бўлимининг тарғиботи жуда сустлиги сабаб, боласини муллавачча қиламан деган ота-оналар бундай бўлим борлигидан бехабар бўлишлари мумкин. Шунинг учун қуйидаги рақамлардан бирига қўнғироқ қилиб, қонуний қуръон курслари ҳақида маълумот олишингиз мумкин. +998 (71) 240‒39‒33 +998 (78) 150‒64‒40 +998 (71) 240‒08‒41 +998 (71) 227‒24‒95 https://t.me/daydi2021