TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2947

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи17,700Број прегледа
Објављено28. јул28.07.2025. 04:19
Садржај

Садржај поста

Алкоголга ружу қўйиш, динга берилиб кетишдек гап. Ҳар бир ичувчи ёмон бўлмаганидек, ҳар бир диндор ҳам яхши эмас. Одам нияти бузуқ бўлса, сув ичиб ҳам разиллигини қилаверади. Баъзи “одобпараст” долбанлар Тошкентдаги пиво фестивалига қарши чиқиб, шайтонни нари қиладиган куф-суфчилардек жиррилаяпти. Ахмоқона қаршиликлари пешана қолиб бошқа жойниям тириштирадиган арабпарастларга айтинглар: Ўзбекистонда ҳар куни юзминглаб литр алкогол истеъмол қилинади ва халқ ўзлигидан чиқиб кетаётгани йўқ. Бир фестивалга келганда “ахлоқ ҳимоячилари” пайдо бўлиши шунчаки ўзини кўрсатишга уриниш холос. Икки стакан пиво ичиб, бир ухлаб туриб, кундалик юмушлари билан банд бўладиган одамдан ёмонлик чиққанда Ўзбекистонни жиноятчилар босиб кетарди. Эслаб қолинглар, сохта алкаш бўлмайди. Сохта диндорни эса, уйингизда, ишхонангизда, бозорда, кўчада ва шахсий мунособатларда ҳар куни кўраяпсиз… https://t.me/daydi2021