Садржај поста
Нега мусулмон давлатлар камбағал? Бугун дунёдаги мусулмон мамлакатлар иқтисодий жиҳатдан ортда қолган. Саудия, Қатар, БАА, Қувайт кабилар эса истисно. Лекин уларнинг бойлигига сабаб халқининг интеллектуал салоҳияти эмас, балки табиат тақдим этган нефть ва географик жойлашувдир. Саудия нефтсиз чўлдаги оддий қишлоқ бўлиб қоларди, Дубай эса портларсиз ва халқаро савдо йўлисиз ривожланмаган саҳро бўларди. Агар бу ресурслар бўлмаганида, улар ҳам Афғонистон ва Ямандек давлатлар қаторида бўларди. Аксар мусулмон мамлакатларда илмга эътибор паст, сиёсий барқарорлик йўқ, коррупция авжига чиққан, ва энг муҳими — масъулият ўрнига тақдирга юклаш кенг тарқалган. Бу эса иқтисодий ва ижтимоий қашшоқликнинг асосий илдизи. Тараққиёт учун табиий бойлик эмас, тўғри бошқарув, дунёвийлик, секуляр тизим, илмга эътибор, қонун устуворлиги ва халқ манфаатини устун билувчи тафаккур керак. Ана шундагина мусулмон давлатлари камбағаллик қуюнидан чиқиши мумкин. Бўлмаса, 22 асрда ҳам қумғонда таҳорат қилиб юраверишади @daydi2021