Садржај поста
🥰😀😌😊😀🥰🥲😝😁😀 😇😀😂😃😘😌😍🥲🥲😟 Ҳижоб шахсий танловдир. Аммо мактаб шахсий эмас — у жамоавий таълим ва тарбия маскани Барча ота-оналар тушунишлари шарт! Мактаб ким нимани хоҳласа ўшани кийиб келадиган бозор эмас. Мактабда болани фақат маърифат билан тарбиялашмайди, бу масканда ҳар бир болани жамиятга ҳар томонлама тайёрлаш жараёни ҳам олиб борилади. У ерда бола нафақат дарс ўрганади, балки жамоада яшаш, фикр алмашиш, ўзини тенглар қаторида ҳис этишни ҳам ўрганади. Шунинг учун ҳам мактаб шахсий ҳовли ёки бозор эмас, барча бирдек қоидага буйсинадиган умумий макон ҳисобланади ва шу қоида асосида боланинг дунёқараши шаклланади. Агар мактабда ўқийдиган фарзандингизни, бошқа болалардан диний белгилари билан ажралиб туришини, хусусан ҳижоб каби миллийликка хос бўлмаган диний атрибутларга ўраб жўнатмоқчи бўлсангиз, бу қилмишингиз мактабдаги умумийлик ва тенглик муҳитига қандай таъсир қилишини ва фарзандингизни ўзи қандай руҳий жароҳатлар олиб катта бўлишини мушоҳада қилиб кўринг. Синфда 25 нафар қиз ўтиради, улардан уч нафари ҳижобда бўлса, визуал фарқ дарҳол намоён бўлади. Бунинг ортидан фақат кийиниш услуби эмас, балки дунёқарашлар, тарбия услублари, ҳатто бир-бирини билвосита айблашлар авж олади. Бир қиз “юбкаси калта” дея муаллимдан танбеҳ эшитса, ҳижобли қиз унга нисбатан “калта юбка кийган дўзахга тушади” деган фикрни илгари суради. Энг ёмони бу гаплар фарзандингиз онгида илдиз отади. Болалар бу фикрларни атайлаб эмас, диний муҳити таъсирида арабча иборалар ва шаръий қўрқитишлар орқали ўзлаштиради. Кейинги қадам ҳам ўз-ўзидан келади: ҳижобли боланинг ота-онаси уни ўғил бола билан бир партада ўтиришини истамайди. Биринчи босқич алоҳида парта ёки қиз бола билан бирга ўтиришини талаб қилиш, кейин алоҳида синф, ундан сўнг алоҳида мактабга талаб ортиб бораверади. Албатта бундай ҳолат таълим сифатига таъсир қилмай қуймайди. У умумийлик, ягоналик, фуқаролик бирдамлиги каби бағрикенг тамойилларни емиради. Бу жараён сиз томонингиздан бугун тўхтатилмаса, эртага — эркак ўқитувчилардан воз кечиш, — қиз болаларни “аёлларга хос” фаолиятга йўналтириш, — табиий фанлар ўрнига шариат билимларини талаб қилиш фожиасига айланиб кетади. Бу масалани диний эҳтирослар ва ҳис-ҳаёжонга берилмасдан, ақл ва тажриба асосида муҳокама қилиш керак. Зеро, таълим ҳиссий эмас, институционал жараён. Мактабдаги ҳар бир визуал ёки феъл-атвордаги фарқ, болалар онгида таъсир қолдиради ва бола бир умр ўша таъсир остида яшайди. Постни фарзанди мактаб ўқувчиси бўлган барча ота-оналарга тарқатинг! https://t.me/daydi2021