TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2956

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи12,700Број прегледа
Објављено5. авг05.08.2025. 05:08
Садржај

Садржај поста

Эр бўлмаса, айт, кимсан аёл… Дилдора Ниёзованинг кундоши ёзаяпти: Эгачим, сиздан яширмайман Латифжон акамми биринчи марта кўрганимдаёқ қалбим титраб кетган. Ўзлариям юракка илиқ, ёқадиган сўзларни гапирадиган, юриш-туришларида бир савлат бор эркакларде 😍 Мен ҳам аввал бошда сиздан норози бўлгандим «Нима керак эди бунақа ўртага тушиш? Ҳар ким ўз бахтини ўзи қуради-ку!» деб. Аммо вақт ўтиб тушундим: бу инсоннинг муҳаббати ҳам, эътибори ҳам етарли даражада. Фақат сиз эмас, мен ҳам бахтли бўлишга ҳақлиманку тўғрими ? Ана шу пайтда бир нарсани сездим, Дилдора опа, сиз исломга юз тутган аёлсиз, ҳижобда юрасиз, таҳорат қиласиз. Бироқ шунча шариатона билимларингизга қарамай, эрни бўлишни ҳали ҳам юрагингиз қабул қилмаяпти. Лекин… Бегимизни кўнглини оғритмасдан, уни шарманда қилмасдан, ориятимизни сақлаб, келинг, ҳамма ҳавас қиладиган кундошлар бўлайлик. Аллоҳ ҳузурида кун келиб иккиламиз юзимиз ёруғ бўлади. Ахир бу нафақат эрга, балки ўз нафсимизга ҳам қарши кураш, шундоқ эмасми? Сизга ҳам етган, менга ҳам Латифжон акамизнинг кучи икки аёлни бахтли қилишга етади. У киши кундузи сизники бўлса, кечқурун меники, ёки аксинча рози бўлсак ҳаммасини ўз ўрнида ҳал қиламиз. Опажон, сизга душман эмасман. Рақиб ҳам эмасман. Балки битта эрни севган икки қалбмиз. Фақат келинг, бир-биримизга парча уришиб эмас, дуо қилиб қарайлик. Ахир у киши бизга омонат, бизни синов учун топширилган неъмат. Бегимизни йўқотиб қўймайлик. Ёмон жаҳл қилиб қолсала, иккиламиздан ҳам кечиб, битта чиройлироқ, ёшроғини олиб кетишлари ҳам мумкин. Кейин юрамизми қўшиқ айтиб: «Эр бўлмаса, айт, кимсан аёл…» деб. https://t.me/daydi2021