Садржај поста
Ҳижобли хотин самолётни ёқиб юбормоқчи бўлди 😱😳 Ушбу дахшатли воқеа шу йилнинг июль ойи ўрталарида, Кипрдан Истанбулга учаётган Boeing 777 самолёти бортида содир бўлган. Ўрта қатордаги, самолёт деразасига яқин ўриндиқда ўтирган аёл аввалига сигарет тутатиб, чекишни бошлайди. Буни сезган олдинги ўриндиқдаги йўловчи унинг қўлидан сигаретни тортиб олмоқчи бўлади. Вазиятга бошқа йўловчилар ва стюардесса аралашганда, ниқобли хотин зажигалкани чиқариб, самолётнинг матоли жойларига ўт қўйишга ҳаракат қилади. Ҳижобли хотин қўлга олиниб, самолётнинг ҳайвонлар ташиладиган бўлимига қамаб қўйилади ва Истанбул аэропортида полициячиларга топширилади. Кейинчалик тарқалган хабарларга кўра, айнан шу рейсда бир турк аёли “самолётни ёндираман” деб, “Ислом лашкарлари” номли террористик гуруҳ аъзоларига СМС хабар юборгани маълум бўлади. Туркия арабпарастликка йўл қўйганининг ачинарли оқибатларини қачон англаб етаркан-а ? https://t.me/daydi2021