TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2960

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи13,900Број прегледа
Објављено7. авг07.08.2025. 04:47
Садржај

Садржај поста

Дунёда соқол умуман ўсмайдиган халқларни биласизми ? Инсон танасидаги барча жунлар эволюциядан мерос. Илгариги аждодларимизда жунлар танани совуқ, қуёш ва ташқи таъсирлардан ҳимоя қилган. Вақт ўтиши билан тананинг кўп қисмида жунлар аҳамиятини йўқотди, лекин қўлтиқ ва чов соҳаларида сақланиб қолди, чунки: Бу ҳудудлар ишқаланади жунлар тирналиш ва қизаришдан ҳимоя қилади. Бу ерлардаги махсус безлар фермонлар (ҳидли моддалар) чиқаради жунлар эса уларни тарқатишда ёрдам беради. Жунлар терни тез буғлантириб, намликни камайтиради. (Ҳозирги кунда оёқ бармоқлари каби баъзи аъзоларнинг аҳамияти камаймоқда, ва эволюция давомида йўқолиб бориши мумкин) Соқол нимага керак ? Соқол эркакларда секундар жинсий белги бўлиб, тестостерон таъсирида ривожланади. Соқол айрим халқларда Эркаклик, етилганлик ва куч рамзи сифатида қаралади; 18-19 асргача эркак юзини шамол ва қуёшдан ҳимоя қилади деб тушунилган. Аллоҳнинг бандалари бўлган Африканинг бантулар, масайлар, ва сахро халқлари (жами аҳоли 374 миллиондан ортиқ) соқол умуман ўсмайди. Бу эса ўз навбатида исломнинг талаби бўлган соқол қуйишни табиий равишда инкор қилади. Соқол чиқмаса қўлтиғини жунини юзига ёпиштирмайдику тўғрими ? Аслида соқол ўсмаслик бу юз терисида жун ўсишига жавоб берадиган генлар камлигини ёки умуман йўқлигидандир. Соқолсиз эркаклар тестостерон гормонига эга бўлса ҳам, жун фолликуллари (ўсимлик илдизлари) бу гормонга кам ёки заиф жавоб қайтариши натижасида юздан жун ўсмайди. Бундан ташқари Япон, Корейс ва хитойнинг катта ҳудудларида яшовчи эркакларда ҳам соқол умуман ўсиб чиқмайди. Ҳозирги замонавий маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб 23,6 фоиз эркакларда соқол умуман ўсмайди. Хўш ҳурматсиз соқол ишқивозлари бунисига нима дейсиз ? https://t.me/daydi2021