TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2961

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи13,300Број прегледа
Објављено7. авг07.08.2025. 06:25
Садржај

Садржај поста

Ажрашган аёлга ажрашган эркак Ўзбекистонда расмий никоҳсиз яшовчи “иккинчи хотин” мақоми ноаниқ. Бу каби муносабатда бўлган аёллар кўпинча вақтинча муносабат объектига айланади, баъзилари фарзандли ҳам бўлади. Аммо улар на давлат томонидан тан олинади, на ҳуқуқий кафолатга эга бўлади. Бундай аёллар кўпинча моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмайди, муаммолар юзага келганда эса манфаатлари ҳимоясиз қолади. Фарзандлар оталикни тан олиш, мерос ва нафақа масалаларида жиддий қийинчиликларга дуч келишади. Бу ҳолат нафақат аёл учун, балки жамият учун ҳам хатарли. Расмий никоҳсиз яшаш турмуш қуришнинг ҳуқуқий ва ижтимоий асосларидан маҳрум бўлиш демакдир. Аёл ҳимояланган ва қадрланган инсон сифатида яшаши керак. Иккинчи хотинлик кўп ҳолларда эркакнинг масъулиятсизлиги ва аёлнинг ночорлиги туфайли юзага чиқади. Бу муносабат на шариат, на қонун талабларига тўғри келади. Жамиятда аёллар ўз қадрини англаши, эркаклар эса масъулиятини билиши лозим. Бу ҳолатнинг кенг тарқалишига жамоатчилик ва уламолар қарши туриши зарур. Шунинг учун ажрашган аёлга ажрашган эркак мос келишини ҳамма тушуниши шарт! https://t.me/daydi2021