Садржај поста
2000-йилларни ким эслайди?.. Ўша йилларда ҳаёт содда, одамлар самимий, аёлларимизнинг юзида ҳаё, юриш-туришида замонавийлик бўлгани билан, ор-номусда ҳозирги ҳижобашкаларни додини берарди. Қизларимизнинг кийими содда бўлса ҳам, ичи тоза, нияти пок, кўнгли мусаффо эди. Бўлар-бўлмасга ажрашишлар йўқ, динни ниқоб қилиб 3–4 марталаб эрга тегишлар йўқ, зўр даврлар эди. Бугун аёлларнинг аксари ҳижобда, аммо ҳаёси йўқ! Айрим ҳижоблилар калласи йўқ қуртга ўхшайди қайси йўналишга солсанг, ўрмалаб кетаверади. Ўзининг фикри, ўзининг тафаккури йўқ! Араб деса, ота-онасидан ҳам кечиб юборадиганлари талайгина. Шундай бир бошсизлар замонида, ўзида куч топиб, ўқиб, тафаккурини чархлаб, замонавийликни танлаган қизларга эса, мана бу видеодаги манқуртлар бориб ёпишиши мутаассибликнинг учига чиққан белгиси. Ўзбек аёлининг қиймати ҳижобда ҳам, арабпарастликда эмас унинг ўзлигини, қадрини англашидадир. Ҳаё — бу кийим эмас, қалб ҳолати… https://t.me/daydi2021