TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2964

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи13,600Број прегледа
Објављено9. авг09.08.2025. 04:07
Садржај

Садржај поста

Дин фикрлашдан чеклайди Айримларимиз учун жуда оғир ҳақиқат: дин доирасидан чиқиб фикрлаш жуда қийин. Қийин эмас, айримлар учун бутунлай мумкин эмас. Чунки “Нега?” деб сўраш Худога шак келтириш деб ҳисобланади. Динда ёзилганми бўлди. “Нега ёзилган?” деган саволни беришни ўзи шаккоклик ҳисобланади. Аммо туй-марака ва қандайдир йиғинга борволиб, кимнинг ҳижоби қай даражада узун ва кенглигини, соқоли қай даражада қийшиқлигини, қайси қўшиқчи саҳнага нималар кийиб чиққанини муҳокама қилиш мавзулари жуда ёқимли. Бунақа мавзулар жаҳл чиқармайди. Ақл ҳам талаб қилмайди. Керак бўлса бунақа ғийбатларда савоб ишлаш ҳам мумкин. Бирорта зўр кино, клип ёки вайнда қаҳрамонлар нима дегиси келганини, режиссёрнинг қай муаммони кўтарганини фикрлаб ҳам ўтиришмайди. Ахир бундай саволлар инсонни фикрлашга олиб келиб қўйиши мумкинлигида. Аниқ сўз билан айтганда: Биз кўз билан кўрадиган халққа айландик. Мия билан кўрадиганларни эса, “атеист” деймиз. Бу жамиятда кимнинг ақли ишлай бошласа, унинг иймони шубҳа остида қолади. Чунки биз учун савол беришдан кўра ҳаммамиз бир хил жавобни биламиз. Буларнинг бари динда ёзилган тамом 😂 https://t.me/daydi2021