TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2966

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи11,700Број прегледа
Објављено10. авг10.08.2025. 14:34
Садржај

Садржај поста

"Алишер Қодиров ҳамда Расул Кушербаевлар президент фармонига қарши чиқди" — Абдураҳмон Ташанов шуни эслатмоқда! Инсон ҳуқуқлари фаоли ва "Эзгулик" жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ўзининг Фейсбук саҳифасида сўнгги вақтда юзага чиққан муносабатлар ҳақида фикр билдирди. У Олий Мажлис депутати Алишер Қодировнинг президент фармонига қарши чиқишига муносабат билдириб, унинг бу қадамини жамоатчилик олдидаги мураккаб вазиятда намоён бўлган жасорат деб баҳолади. «У бу журъатни қайдан олди, билмадим-у, аммо президент фармонида акс этган талабга қарши чиқиш бугунги расмийларнинг тушига ҳам кирмаса керак “Лопесга қандай кийинишни ўргатмаганимиздек, эътиқодли аёлларимизга рўмолни қандай ўрашни ўргатишни, қолаверса, шу ёшга келиб эътиқоди талабига риоя қилган аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни ҳам тўхтатиш керак”, деди депутат. Ҳолбуки, президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 22 сентябрдаги ПФ-6065-сонли фармонига кўра, фуқаро шахсини тасдиқловчи ID картага расмга тушиши учун бош кийимни ечиши қатъий кўрсатилган. Агар Алишер Қодиров буни била туриб, бугунги постини ёзган бўлса, офарин. Парламентдаги қўлбола мухолифат ҳам, бечора яшиллар партияси ҳам Чорвоқ сингари долзарб мавзуларда нимадир дейиши керак. Шунча шовқин-суроннинг ичида билинмай кетади...» https://t.me/daydi2021