Садржај поста
🩵🩵🩵🤍🩵🩵🩵🩵🩵 🩵🩵🩵🩵🤍🩵 Абдусами Тошкентдаги Малика бозорининг оддий олиб-сотарларидан бири. У ҳар куни бомдод намозини масжидда ўқиб, дуолар билан кун бошлайди. Савдода имкон қадар ҳалоллик қилишга ҳаракат қилади-ю, бироқ нуқул шайтон йўлдан уриб, уни йўлдан уриб қўяверади. Айрим товарлар дўконга сиғмагани учун ўз ҳовлисидан склад сифатида ҳам фойдаланар, баъзи клиентларга зарур бўлган нарсаларни уйидан олиб, берворарди. Жума кунларининг бирида, Абдусамининг қалбида бир ғалати безовталик пайдо бўлди. На намоз, на кундалик одатий дуолар унинг юрагидан бу туйғуни олиб ташлай олди. Ўша куни у, жума намозининг ярмидан ташлаб, уйга қайтишга қарор қилди. Ҳовлисига кирганда болаларининг шовқини йўқ, ҳамма ёқ сув қуйгандек жим-жит. У секин юриб, хотинини излади. Спальныйсига кираверишдаги манзара унинг бутун ҳаётини иккига бўлиб юборди. Завжаи ҳалоли Муслимахонни бошқаси билан ушлаб олди. Ҳеч бир баҳона ҳеч бир илтижони тушунтириш керак эмас эди. Манзаранинг ўзи ҳолатга етарли баҳо эди. У зўр бериб чуқур нафас олди-ю, хотинининг жазмани бўлган (кейинчалик терговда Абдулазиз деган вай-файчилиги аниқланган) шахсга ташланди. У хотинини уйнашини урмади, сўкмади, муштлолмади, бақирмади, ҳатто лаънат ҳам ўқимади. Абдусами орқага қарамасдан, ҳовлини ташлаб чиқди. Унинг ортидан ёпилган эшик оҳангида фақат бир маъно бор эди: Эй Худо, сенга шуни ёзганмидим ? https://t.me/daydi2021