Садржај поста
Хотинбоз этикдўз Мен Мубина Сариева 2020 йилда Каттақўрғонлик Дилшод Рўзиев билан шаръий никоҳ асосида иккинчи хотин бўлиб турмуш қурганман. Қисқа вақт ичида икки қизимиз дунёга келди. Оилавий ҳаётимиз қийинчиликларсиз эмасди, аммо мен сабр қилдим. Эрим этикдўзлик билан кун кўрарди. Ўзимизда иш камайиб, даромад камайгач, “Тошкентга бориб, тирикчилик қиламан” деди. Мен унга ишониб, дуо қилдим, “Аллоҳга омонат” деб, йўлга кузатдим. Тошкентга борвоган жувонмарг бўлгур эрим ўта пасткашлик қилиб, учинчи марта уйланиб олибди. Аввалари мен ва қизларимга: “Биринчи хотинимда кўнглим йўқ, силарни яхши кўраман, умрбод сизлар билан яшайман” деб қасам ичарди. Аслида эса у ҳақиқий хотинбоз ва хиёнаткор ҳорами эканлиги исботини топди. Менга аълам қиладигани у учинчи бор уйланган аёл менинг танишим эди. “Опа-опа” деб, уйимга келиб кетиб юрган, ишонган одамим. Исми-шарифи Вазира Алматова. У менинг оиламни бузди, эримни тортиволди. Бу манжалақи хотин қанақадир университетниям тугатганмуш, ҳайронман ўқимишли аёллага ўзи тенгги эр топилмаяптими ? Мени сапожнигимни қайтариб берсин деб парталга икки марата аризаям ташадим. Ким шулани Тошкентда кўрса, аптига тупурсин! Аллоҳимни олдида жавоб беради икковиям https://t.me/daydi2021