Садржај поста
Ноқонуний диний таълим берганларга жиноят иши қўзғатилиб, ҳужра ўқувчиларининг махсус руйхати шакллантирилади 2025 йил 9 августидан мамлакатимизда янги ҳуқуқий меъёр кучга кирди. Энди махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва диний ташкилотнинг марказий бошқарув органидан тегишли рухсат олмаган шахснинг вояга етмаганларга диний сабоқ бериши жиноят сифатида баҳоланади. Шунингдек, вояга етмаган болаларга ўзбошимча тартибда диний таълим бериш ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229²-моддаси билан жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Қонунчиликдаги ушбу норма аввало ёш авлодни турли ноқонуний диний таъсирлардан асраш ва диний таълимнинг давлат томонидан белгиланган қоидалар асосида амалга оширилишини таъминлашга қаратилган. https://t.me/daydi2021