TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2979

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи17,400Број прегледа
Објављено22. авг22.08.2025. 11:58
Садржај

Садржај поста

Бир қиз диний талаблардан қочиб ўзини ўлдирмоқчи бўлибди Ҳодиса Фарғона вилояти Олтиариқ туманида юз берди. Бир қиз уйидаги қаттиқ диний талаблардан чарчаб, ўзини бино томидан ташлаш орқали ҳаётига нуқта қўйишга уринган. Бахтига, уни қутқариб қолишди. Қутқарувчилар ва масъул идоралар билан суҳбат жараёнида маълум бўлишича, қиз замонавий ва дунёвий ҳаёт кечиришни, ўқишга кириб, билим олиб, ўз устида ишлашни орзу қилган. Аммо оила аъзолари унинг бу истакларини қўллаб-қувватламай, аксинча ундан ибодатларда қатъий бўлишни, ҳижобда юришни ва имкони борича тезроқ турмушга чиқишини талаб қилишган. Орзулари ва эркинликка бўлган интилишлари рад этилгани, ўз фикрини билдириш имконияти берилмагани қизни руҳий қийин аҳволга солиб қўйган. Натижада у оғир қарорга ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилган. Бу воқеа жамиятдаги муҳим муаммолардан бирини ёшларнинг эркинлиги ва орзуларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш зарурлигини, ота-оналар ва фарзандлар ўртасида очиқ мулоқот йўқлиги қанчалар оғир оқибатларга олиб келишини яна бир бор исботлади. Бундай ҳолатлар профилактикаси учун ота-оналар фарзандларини эшитиш, уларнинг орзуларини ҳурмат қилиш ва замонавий ҳаётга мос шароит яратишлари жуда муҳим. https://t.me/daydi2021