TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2981

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи18,400Број прегледа
Објављено27. авг27.08.2025. 04:27
Садржај

Садржај поста

Инсон тараққиётининг асосий мезонлари билим ва эркин фикрдир Саводсиз, илмдан узоқ халқ эса ҳар доим турли аферист ва қаллобларнинг қўлига тушади. Афсуски, бугунги кунга келиб, одамларнинг бир қисми замонавий илм-фан ва тиббиётдан юз ўгириб, мутаассиблик домига тортилаяпти. Мулла ва “жинкаш” деган тоифалар ўзини “шипо берувчи” қилиб кўрсатиб, одамларни алдаяпти. Улар замонавий шифокорнинг билимига ишониш ўрнига, туфлаш, уриш, силаш каби қадимий ва илмий асосдан йироқ усуллар билан “даволаш”ни даъво қилмоқда. Яқинда икки мулла “жин чиқарамиз” деб бир аёлни уриб ўлдиргани бунга яққол мисол. Касалликдан шифо излаган халқ жинкашлар эшигига бориб, мол-дунёсини уларга топширмоқда. Илмсизлик ва ишончнинг кўрлиги эса соғлиқни йўқотиш, ҳатто ҳаётдан айрилишга олиб келмоқда. Бу ҳолатни тўхтатишнинг ягона йўли саводлиликни ошириш, замонавий илм-фан ва тиббиётга ишониш, танқидий фикрлашни ўргатишдир. Жамиятда ақл ва билим устувор бўлса, ҳеч қандай “куф-суфчи”, “жин чиқарувчи” ёки навбатдаги қаллоб “фикриб даволайман” деб чиқиб, оммани алдай олмайди. Шундай экан, тараққиёт йўлидаги энг катта душман саводсизлик ва мутаассибликдир. Тафаккур қилинг https://t.me/daydi2021