Садржај поста
Россия ҳудудларида ҳижоб ва бурқа билан мактабга келиш тақиқланмоқда Хусусан, Магадан, Нижневартовск ва Новосибирск шаҳарларида мактаб қизларига мактабга ҳижоб ва ниқоб кийиб келиш қатъий тақиқланди. Бу қарор янги ГОСТ талаблари асосида маҳаллий меъёрий ҳужжатларга киритилган ўзгаришлар асосида жорий этилган. Расмийларнинг таъкидлашича, ўзгаришлардан мақсад таълим муассасаларида ягона кийиниш меъёрларини жорий этиш, ўқув жараёнида барча болалар учун тенг шароит яратиш ва ҳар қандай диний ёки сиёсий рамзлардан ҳоли муҳитни яратишдир. Маҳаллий маъмуриятлар томонидан барча мактабларга тегишли расмий хатлар юборилган. Эндиликда синф раҳбарлари орқали ота-оналар ҳам бу ҳақда хабардор қилинади. Асосий мақсад таълим жараёнида ягона тартиб ва интизомни таъминлашдир https://t.me/daydi2021