TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2987

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи20,000Број прегледа
Објављено3. сеп03.09.2025. 06:39
Садржај

Садржај поста

Ўзбекистонда деярли ҳар бир кўчада, ҳар бир домда, ҳар бир подъездда умра сафарига бориб келган “ҳожи ака” ёки “ҳожи она”ни учратиш мумкин. Лекин афсуски, уларнинг 99 фоизини чин маънода ҳожи деб аташ қийин. Сабаби ҳақиқий ҳожи бу фақат Макка ва Мадинага бориб келган одам эмас, балки ҳаётида ҳам, сўзида ҳам, амалларида ҳам ислом ахлоқини кўрсата оладиган шахсдир. Аммо бугун кўплаб “ҳожилар” на қўшнисига, на ўз фарзанди ва оиласига ҳам насиҳат қилмайди. Улар ичимликбозлик ёки кашандаликка қарши сўз айтмайди, ёшларни илмга, маънавиятга чорламайди (чунки ғирт оми ва сохтакорлик билан умра қилиб келган) Ҳолбуки, ҳақиқий ҳожи одамларни эзгуликка йўналтира олиши, ўзи ибрат бўлиши керак. Бугунги “ҳожилар”ни ҳеч иккиланмасдан, очко учун, одамлар олдида ўзини кўрсатиш учун умрага бориб келган сохтакор дейиш мумкин. Агар юртимизда ҳеч бўлмаса минг нафаргина ҳақиқий ҳожи бўлганида эди, 2 миллион нафар болаларни куни алиментга қолмас эди. https://t.me/daydi2021