TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2988

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи24,500Број прегледа
Објављено5. сеп05.09.2025. 16:57
Садржај

Садржај поста

Арақни ким яратган? 🤔 Алкоголь сўзи арабчадаги **“аль-кухуль”**дан олинган бўлиб, унинг формуласи – C2H5OH. 8–9 асрларда Бағдодлик алкимёгарлар дистилляция усулини яратишади. Бу усул орқали “арақ” яъни “буғланиш” номли кучли ичимлик пайдо бўлади. Дастлаб арақ мусулмонлар орасида “жаннат шароби” сифатида кенг тарқалади. Кейинроқ эса тақиқланиб, ҳатто ҳарбий ҳийла сифатида ҳам қўлланилади: араблар босиб олиш арафасида душман аскарларига шароб туҳфа қилиб, маст ҳолатдан фойдаланганлари ҳақида манбаларда ёзилади. Арақ Туркияда “рака”, Болқонларда эса “ракия” номи билан машҳур бўлган. Аслида, ўрта аср мусулмон зодагонлари шаробдан воз кечмаган. Масалан: • Маҳмуд Ғазнавий (998–1030) “мастлик базмлари” билан тилга олинади. • Салим II (1566–1574) тарихда “Маст” лақаби билан қолган. • Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса ўзининг “Бобурнома” асарида шаробга бўлган муҳаббатини очиқ ёзиб қолдирган. Шу тариқа, шариатда тақиқланганига қарамасдан, арақ ва шароб ислом олами тарихида ҳам маданий, ҳам сиёсий ҳаётда муҳим из қолдирган. https://t.me/daydi2021