Садржај поста
БЎЛГАН ҲОЛАТ Бир йигит онлайн қимордан катта пул ютиб, онасига жентра совға қилганди. Онага қўшилиб ота ҳам арабча ояту-карималардан увиллаб қиморвоз ўғлини дуо қилди. Жентра безатилиб, унга қизил бантик тақилиб, қиморвоз йигит ва ота-онаси яшайдиган маҳалла кўчаларидан бибиблатиб ўтилди. Хуллас ҳаммага реклама қилинди. Қуй суйилди, мулла чақирилиб, қиморвоз ўғилнинг баракасини сўраб, хатму-қуръон қилинди. Онлайн қимордан пул топиб, сотиб олинган “жентра” ҳали 20 га тўлмаган навқирон йигитнинг ҳаётига қасд қилинган заҳарлигини, осон ва бир зумда топилган пулнинг ёмон оқибатларини, на ота-она, на қўшнилари, на мулла, на маҳалла раиси тушуниб етмади. Келажакда содир бўлиши мумкин бўлган мудҳиш ҳолатнинг олдини олишмади. Қимор шундай нарса бугун ютасан, эртага ҳаммасини жонинг билан тўлайсан. Бугун машина совға қилган боланг, эртага арқонга осилган ҳолда топилса, сўнгги пушаймонингга кеч бўлади. Йигит, онасига қилинган совғадан ва Аллоҳ унга омад бераётганидан севиниб, онлайн қимор уйнашда давом этди. Навбатдаги уйинлардан бирида тикишга пули йўқ эди, онасига совға қилинган жентрага қўшиб, ҳовлини залогга қуйиб пул олди ва ютқазди. Шармандачиликдан ва ҳамма нарсасидан бир дақиқада айрилган йигит, узоқ уйланиб ўтирмай ўзини осишга қарор қилди. Аъзага яна ўша қўшнилари, ўша мулла ва маҳалла раиси иштирок этишди. Фарзанд тарбиясида қатъий назорат зарур: ким билан, нима иш қилаётгани, қаерда юргани. Ота-онанинг вазифаси уларни ҳалол меҳнатли, касб-ҳунарли, ўзини ҳурмат қиладиган, ноқонуний ишлардан ҳазар қиладиган инсон қилиб тарбиялаш. Касби ва ҳунари бор бола ҳеч қачон қиморга муҳтож бўлмайди. Ҳар кимни фарзанди ота-онанинг яхши тарбияси, мактабда олган билими, ҳалол меҳнати билан пул топиб, ор-номуси билан яшасин. https://t.me/daydi2021