TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2990

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи16,500Број прегледа
Објављено9. сеп09.09.2025. 03:55
Садржај

Садржај поста

Ким шариатни хоҳлайди? Мусулмонлар: “Биз хоҳлаймиз”. Ким Фаластин ёки Сурияда яшашни хоҳлайди? Мусулмонлар: “Биз эмас”. Ким Америкадан норози? Барча мусулмонлар қўл кўтаради! Ким Америкада яшашни хоҳлайди? Мусулмонлар: “Биз”. Мусулмонлар шариат қонунларини хоҳлайдилар, аммо тараққий этган давлатларда ишлашга ва яшашга интиладилар. Бошқа халқларнинг худосини тан олмайдилар, аммо ғайридинлик муҳити кучли бўлган давлатга бориб, ғайридинлар билан ёнма-ён бўлиб яшайдилар. Аслида ҳар бир инсон ўзини хавфсиз, фаровон ва эркин ҳис қилган жойда яшашни хоҳлайди. Шунинг учун ҳам мусулмон, ҳам насроний, ҳам бошқа дин вакиллари ривожланган мамлакатларда яшашга интилишади. Бирор мамлакатнинг тараққиёти фақат географияга боғлиқ эмас. Ривожланган давлатларнинг муваффақияти халқининг интеллектуал даражаси, меҳнати ва келажакка ишончидан шаклланган. Одамлари бекорчи ва ибодатдан бош кўтармайдиган даражада ахмоқ эмас! Ушбу постни, чет элдаги яқинларингизга юбориб қуйинг. https://t.me/daydi2021