Садржај поста
Аллоҳнинг пайғамбарлари фақат Ерга тушмаган бўлиши мумкин! МАРСДА ҳаёт излари топилди NASA олимлари 30 йиллик изланишлар давомида Марсда илк бор ҳаётнинг энг аниқ изларини топишди. Жезеро кратеридаги тош жинслари таркибидан фосфор, темир ва органик моддаларнинг парчаланишидан қолган бирикмалар аниқланди. Худди шу моддалар Ерда ҳаёт пайдо бўлишининг асосий белгиларидан ҳисобланади. Бу кашфиёт бир саволни ўртага ташлаяпти: Инсон жаннатдан фақат ерга қувилганмикин ёки бошқа планеталаргами ? Ёхуд бизга юборилган Одам Ато яхшиси-ю, марсга юборилгани ёмоними ? Балким умуман тескарисими ? Балким биз марсликлардирмиз, балки ядровий урушдан қочиб ерга учиб келгандирмиз! Балким марсда қиёмат қойим бўлиб, ибодатда қойим бўлганлар ва ҳижобашкалар ер аталмиш жаннатга юборилгандир… Бу саволлар диндор инсонни ҳуркитмасин! Аллоҳнинг иродаси Ер билан чегараланмаган бўлиши мумкин. Биз фақат ўз еримизда туриб, бутун оламни ўз қаричимиз билан ўлчай оламиз холос. https://t.me/daydi2021