Садржај поста
Икки йилдирки, Ўзбекистон халқ ҳофизи марҳум Шерали Жўраев номи билан боғлиқ машмашалар авж олиб ётибди. У киши шахсан кўпчиликка жуда ҳам яқин ва илиқ инсон бўлмаган бўлсаларда, қўшиқ ва куйлари миллионлаб қалбларга завқ, руҳият ва яхши кайфият улашганди. Афсуски, вафотидан сўнг у кишининг фарзандлари орасидаги низолар, бир-бирини таҳқирлашлар, суд ишлари ортидан ортиқча гап-сўзлар ва нафрат кучайиб кетди. Хатто айрим одамлар ўзини у киши фарзанди деб эълон қилиб, ижтимоий тармоқларда чиқиш қилмоқда. Бу ҳолатлар халқ орасида кўп баҳс ва кулгуга ҳам, афсуски ачинишга ҳам сабаб бўлмоқда. Мана сизларга кўп хотинликнинг яна бир аянчли оқибати. Бир инсоннинг номига, обрўсига ва ҳатто меросига қанча одам даъвогар бўлиши мумкин эканини кўриб турибмиз. Аслида кўпхотинлик на оилага тинчлик, на фарзандларга тарбия, на жамиятга фазилат олиб келади. Аксинча, фарзандлар бир-бирини тан олмайди, ораларида адоват ва нафрат кучаяди, оталари номини эъзозлаш ўрнига унинг меросини талашиш билан овора бўлишади. Марҳум Шерали Жўраев мисолида кўриб турибмизки, санъат, шон-шуҳрат ва бойликдан кўра, битта самимий оила ва бир ота-онадан тарбия топган фарзандлар инсон учун энг катта мерос экан. https://t.me/daydi2021