TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3015

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи13,600Број прегледа
Објављено23. сеп23.09.2025. 15:34
Садржај

Садржај поста

Эркак диний постга Класс ( лайк) босиши оқибатида уч йилга қамалиб кетди Қумқўрғонлик Улуғбек Алмардановга чиқарилган суд ҳукми кўпчиликка “класс” учун берилган оғир жазодек туюлиши мумкин. Аммо масаланинг тагига чуқурроқ қаралса, унинг лайки давлат ва жамият хавфсизлигига дахлдор жиддий иш ҳисобланади. Алмарданов Россияда меҳнат муҳожири бўлиб юрганида диний маърузаларга қизиқишдан бошлаб, ижтимоий тармоқларда радикал ғояларга мойилликкача борган бир кам потенциал террорчи эди. Унинг ютуб ва “Одноклассники” орқали тарқатилаётган Сурия ҳамда Ироқдаги мужоҳидлар ҳаётига қизиқиши ортиб, экстремистик руҳдаги маърузаларни тинглаш баробарида лайк босиб, тарқатишни бошлаган. Аниқланишича, эркак 2019 йилда жиҳодга тарғиб қилувчи Абдуллоҳ домланинг “Жаннатга ошиқлар” номли радикал мазмундаги маърузасига “класс” босган. Айнан шу класси жиҳод тарғиботига оид маърузани ўзига обуна бўлганлар ва друзьяларига тарқатишга асос бўлган. Бу лайк оддий лайк эмас, мусулмон бўлмаганларга қарши жиҳодни қўллаш ҳисобланади. Суд эркакни айнан шу асосда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди бўйича айбдор деб топди ва уч йилга озодликдан маҳрум этди. Шундай қилиб, масала фақат “лайк”да эмас, балки радикал ғояларнинг оммалашувида иштирок этишдадир. Суд ҳукмига ачиниш эмас, балки адашиб қолган шахсни тузалишга имкон сифатида қараш керак. https://t.me/daydi2021