Садржај поста
Мубашшир Аҳмад, Абдуллох Зуфар, Содиқ Самарқандий, Абу Салох, Маҳмуд Абдўлмўмин каби Жиҳод пропагандистлари ҳақида Сурия ва Ироқдаги урушларда Марказий Осиёдан камида 30 мингга яқин одам иштирок этгани айтилади. Улар орасида ўзбеклар, қозоқлар, қирғизлар, тожиклар ва туркманлар ҳам бўлган. Кўплари жангда ҳалок бўлди, қолганлари эса қамоқ жазосига маҳкум этилди. Бир савол: улар араб ерларида нима қилиб юрибди? Улар кучли ва системали диний пропаганданинг қурбони бўлишган. «Ҳақиқий ислом йўли», «шаҳидлик шарафи» каби шиорлар билан уларнинг онги ва қалби ишғол қилиниб, шаҳидликка кўндирилган. Асосий тарғиботчилар кимлар бўлди ? Марказий Осиёдан ёшларни жиҳодга чорлаш вазифасини Мубашшир Аҳмад, Абдуллох Зуфар, Содиқ Самарқандий, Абу Салох ва Маҳмуд Абдўлмўмин каби Туркия қулоқлари бажаришган. Улар интернетда жиҳодга чорловчи маъруза ва ҳар хил видеолар тарқатиб, ёшларнинг диний ҳиссиётларини бошқаришган. Улар ўз ишларини Туркияда туриб бемалол бажаришган, бу ишларни қилишлари учун юқори тезликдаги интернет, хавфсизлик, пул ва уй-жой билан таъминланишган. Сурияга йўналтирилган марказий осиёлик ёш жувонлар ва қизлардан жинсий эҳтиёжларини қондиришда фойдаланишиб, кейинчалик уларни ҳам секс-жихадисткаликка мажбурлашган. Геосиёсий ўйин Бу жараёнлар тасодифий эмасди. АҚШ ва Туркия махсус хизматлари Асад ҳокимиятини ағдариш мақсадида Сурия урушини авж олдиришади. Ушбу мамлакатда фуқаролик уруши, исломий жангарилар ҳужуми каби сунъий хуружларга пул тикилади. Туркия қўллови остидаги жангариларга қурол-яроғ етказилиб, Сурия аланга ичида қолдирилади. Эътибор беринг! Негадир, жиходчиларни кўзига фақат Сурия ҳукумати нишон қилинади. Марказий Осиёдан келган долбоёблар ҳам Асад режими ағдарилса, жаннатга йўлланмамиз нақд деб ўзини портлатиб юбораверади. Хулоса Минтақадан минглаб ёшлар ёлғон шиорлар ортидан жон берди, оилалар вайрон бўлди. Лекин уларни йўлдан урган тарғиботчилар тирик. Туркия махсус хизматлари фойдаланиб бўлган қулоқларини топшириб юбораяпти ёки ими-жимида гумдон қилмоқда. Бундан ташқари Аш-Шаара бошчилигидаги Сурия ҳукумати марказий осиёлик жангариларнинг бир қисмини депортация қилмоқда, кетишдан бош тортганлар эса қамоқхоналарда мажбурий ишга жалб этилмоқда. Мана, манқуртлар ишонган “Шом давлати”нинг асл манзараси. Энг ачинарлиси, айримлар ҳали ҳам Мубашшир Аҳмад каби маразларни яхши одам деб билишади… https://t.me/daydi2021