Садржај поста
Диндор кўпайди аммо оқибат ва ҳурмат йўқолиб кетди Бизнинг авлод роса романтика ичида катта бўлган десам адашмайман. Болалигимиздан роса таъсирчан бўлиб улғайганмиз. Ота-оналаримиз, бобо-бувиларимиз ўта тарбияли қилиб ўстирган экан бизнинг авлодни. Исрофгарчилик, овқат увол бўлмаслиги учун ҳар хил насиҳатларни қулоғимизга қуйишган экан : “дастурхонга тўкилган гуручни есанг бой бўласан”, “нонни куйган ерини ажратмасдан есанг, хотининг чиройли бўлади”, “суякни топ-тоза ғажисанг, кучли бўласан”. Ишқилиб шунақа содда насиҳатларини айтишса, биз хўп дердик. Бола эканмизда, бой, кучли бўлгимиз, хотинимиз чиройли бўлишини хоҳларканмиз. Сал инжиқлик қилсак, худо қараб турибди дейишарди. Биз ҳам бир-биримизни тартибга чақириб, худони эслатардик. Қўшниларимиз, маҳалладагилар ҳам тартибга чақириб, фалончини ўғли ҳали дадангга айтиб бераман деса, ўша одамни қорасига кўзимиз тушса қочгани жой тополмасдик. Қарши гапиргани дадамиздан, кейин худодан қўрқардик. Ҳозир унақа одамлар қолмади. Кеча туғилган ҳижобли манқалар ва тупой соқолтойлар отаси, онаси, ака-опаси тенги одамларни сенсираб, бемалол итдек талаяпти. Қизлар ҳижоб ўраб олиб, сассиғи чиқиб ётган чолларни тагига кирган. Соқолтойлар онаси тенги қари аёлларни этагига ёпишган. Агар шариати шу бўлса тупурдим ўша шариатига. Ким нима деса десин, мен ўша даҳрийлик давридаги болалигимни соғинаман, қўмсайман! Ўша бизга танбеҳ берган, дадамиз билан қўрқитган қўшниларимни кўргим келади... ® Шухратбек Само https://t.me/daydi2021