Садржај поста
Шаръий никоҳ асосида 15 ёшли қизга уйланган махлуқ 15 йилгача қамалиши мумкин Сурхондарё вилоятида ақл бовар қилмас ҳолат қайд этилди. 28 ёшли эркак ҳали вояга етмаган 15 ёшли қизга уйланиб, уни зўрлаган. Никоҳ шариат қоидаларига мувофиқ ўтказилган ҳолда, исломга биноан қизларни 12 ёшидан турмушга бериш асос қилиб олинган. Тергов маълумотларига кўра, 2025 йил 8 июл куни Денов туманида яшовчи 67 ёшли аёл ўзининг 15 ёшли набирасини эркига зид равишда 28 ёшли эркакка мажбурлаб берган. Қиз вояга етмагани сабабли, расмий никоҳ қонун тартибида қайд этилмаган. Шаръий кикоҳни кампирнинг 75 ёшли уйнаши ўқиган. Ҳолат юзасидан Ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, иш Сурхондарё вилоят ҳокими У.Қосимов томонидан назоратга олинган. Никоҳ ўқиган Ё1 бобойга шахсга нисбатан – никоҳ ёшини бузиш ва қонун талабларини поймол қилиш айби қўйилган бўлса, “куёв” деб аталган махлуқ 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилгани учун қамоққа ташланган. Жиноят кодексига мувофиқ, мазкур қилмиш учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Жиноий иш қизнинг шариат таъсирида яшаётган ота-онаси ва қариб ҳовури босилмаган бувисига нисбатан ҳам давом эттирилади. https://t.me/daydi2021