TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3031

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи12,000Број прегледа
Објављено3. окт03.10.2025. 01:42
Садржај

Садржај поста

Мубина 11 ёшидан ҳижоб ўраган. Унинг оиласи охирги пайтларда динга қаттиқ боғланиб қолаётганди. Қиз Instagram’даги эълонлардан бирида “араб тилини бепул ўргатаман, ҳаммаси Аллоҳ розилиги учун” деган хабарни кўриб, араб тили ўрганишга қарор қилади. 49 ёшли Мирвосил исмли киши 3–4 та қизга араб тилидан дарс ўтишини айтади. Мубина 17 ёшда бўлишига қарамай, отаси уни ўзи олиб боради. Дарслар давомида Мирвосил нафақат араб тили, балки шахсий ва жинсий муносабатлар ҳақида ҳам гапира бошлайди. Қиз бу ҳолатни отасига айтганда, отаси: “Шариатда бор гапларни айтяпти, индaмай боравер”, дея бепарво қарайди. Бир ойча дарсга қатнаганидан сўнг, Мирвосил қизни зўрлаб, қизлигини олади. Шундан кейин эса унга беписанд муносабатда бўлиб, узоқлаша бошлайди. Ҳолатдан хабар топган қизнинг онаси эса Мирвосилни устидан ИИБга шикоят қилади. Ҳурматли ота-оналар! араб тили, қуръон курслари ва бошқа диний қарашларингиз сабаб гулдек фарзандингиз ҳаётини дабдала қилманг! Қизларни эркига зид равишда ҳижоблантирманг. Агар Мубина, хуфиёна тарздаги араб тилига эмас лицензияга эга бошқа курсларга борганида эди, шу каби аянчли ҳолатга тушмас эди. Унутманг вояга етмаган фарзандни ҳар бир хатоси бевосита сизнинг хатоингиздир. https://t.me/daydi2021