Садржај поста
Шаръий никоҳ дейишади, лекин унинг талаблари кўп ҳолларда ақлга ҳам, адолатга ҳам тўғри келмайди. Уйлангач, хотин «энди маҳрамим» деб, ҳатто овозини ҳам бошқалардан асраб, дунёдан изоляция қилиниб рўдапога ўраб ташланади. Аёлнинг нафақат кўриниши, балки табассуми, сўзи, ҳатто нафаси ҳам турмуш ўртоғидан бошқага ёпиқ бўлиши шарт қилинади. Аммо шунча «ҳурмат» ва «ғайрат» кўрсатган эркак, арзимаган бир гапга жанжал чиқса, ҳеч иккиланмай «талоқ» берадида ажрашиб кетворади. Шу бир оғиз ахмоқона сўз билан ойлар ёки йиллар давомида қурилган муносабат, орзу ва ишонч вайрон бўлади. Натижада, бир пайтлар овози ҳам қизғанилган аёл, талоқ қилинган ташландиққа айланади. Унинг бор қадри бир оғиз «талоқ» билан ерга урилади. Вақтида ҳаммадан қизғанилган бадан бошқа эркакнинг эрмагига айланади. Моҳинур Абдувахитова https://t.me/daydi2021