TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3045

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи13,100Број прегледа
Објављено8. окт08.10.2025. 03:59
Садржај

Садржај поста

Ўзбекистон ҳақида «тинч, хавфсиз ва осойишта мамлакат» деган таърифни беришга ҳали эрта. Сабаби, жамиятимизда ҳанузгача шариатчи манқуртларнинг қолдиқлари мавжуд экан, биз ўз мамлакатимизни мутлақ хавфсиз деб аташга шошилмаслигимиз керак. Кечаси машина ичида суҳбат қуриб ўтирган бир эркак ва бир аёлга бир гуруҳ ўзини “ҳимоячи” қилиб кўрсатган мақсадсиз эркаклар тажовуз қилибди. Улар машина эшигини зўрлик билан очиб, «Номаҳрам билан нега бирга ўтирибсан!» деб эркакка таҳдид қила бошлашибди. Аёлдан «Ҳижобинг қани?» деб жиддий сўрашган. Кечаси нима қилаяпсанлар деб ғайриқонуний саволлар беришиб, эркакни урмоқчи бўлишган. Бу ҳолат шахсий эркинликка қарши қаратилган очиқ тажовуз бўлиб, қонун устуворлиги ва одамлар хавфсизлиги яхши таъминланмаганлигини кўрсатади. Шу каби манқуртча ҳаракатлар нафақат мамлакат ичидаги туризм ривожига, балки четдан келадиган меҳмонларнинг ҳам Ўзбекистон ҳақидаги тасаввурларига жиддий салбий таъсир кўрсатади. Туристлар учун хавфсизлик биринчи ўринда туради. Агар бундай ҳолатларга йўл қўйилса, Ўзбекистоннинг осойишта мамлакат сифатидаги обрўси шубҳа остига қўйилади. Ички ишлар вазирлиги бундай ҳолатларга қарши қаттиқ чора кўра олмаса, бир қарашда «оддий» туюлган бу ҳолатлар эртага кенг қамровли таҳдидларга айланади. https://t.me/daydi2021