TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3046

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи13,200Број прегледа
Објављено8. окт08.10.2025. 11:55
Садржај

Садржај поста

Муҳаммад пайғамбар “умматим кўплиги билан фахрланаман” деган, манқурт кўплиги билан эмас Фарзанд туғиш осон, тарбия қилиш эса машаққат. Олти ёшгача боланинг ҳулқи, одоби шаклланади. Шу даврда меҳр, муҳаббат, одоб-ахлоқ ўргатилмаса, кейин ҳеч қандай мадраса ёки мураббий уни тўлиқ ислоҳ қила олмайди. Агар она кўчада ҳижоб ўраса-ю, уйига келиб намоз ўқимаса, Ота юзидаги соқоли билан хулқсиз ва ҳаром оғиз бўлса, бу оиладаги фарзандлар динни эмас кўзбўямачиликни ҳаётий қоидаларига айлантириб олишади. Ҳозирги болалар сунъий-диний муҳитда катта қилинмоқда. Интернет балоси ва фитналар гавжум бу замонда болаларни кўр-кўрона динга тақлид қилишга мажбурлаш тупой ота-онанинг иши. Боғча ёшидаги, мактаб ёшидаги болаларга яктак кийдириб, масжидга етаклаб бориш, 2-3 ёшлигидан ҳижоб ўраб қуйиш билан боланг диндор бўлиб қолмайди ахир. Уммат бўладиган бўлса сони билан эмас, билими ва тарбияси билан уммат бўлсин. Нима кераги бор фикрсиз одам катта қилиб ? https://t.me/daydi2021