TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3052

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи17,600Број прегледа
Објављено14. окт14.10.2025. 04:10
Садржај

Садржај поста

Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун ” романида, инсон зотининг руҳий инқирози тасвирланган. Ёзувчи ўрта осиё халқларининг ўзлигини йўқотиш фожиасини олдиндан ёзиб кетган экан У яратган “манқурт” образи бу жисмонан тирик, аммо маънан ўлик инсон сифатида тасвирланади. Соппа-соғ инсоннинг бошига туя терисини қоплаб, иссиқ қуёш остида ётқизишади. Вақт давомида соғлом одам ўз хотирасини, онасини, тилини унутган. Эгаси нима деса бажарадиган қулга айланади. Биздаги арабқулларнинг бошига туя териси қопланмаган бўлсада, улар араб маданияти таъсирига тушишиб, манқуртга айланиб олишган. Бугун кўчада, ижтимоий тармоқларда, ҳатто мактабларда ҳам шундай манқуртларни кўряпмиз. Улар араб тилида гапиришни фахр деб билишади, ўзбекча сўзни “ҳижолат” деб билади, миллий кийимни “ширк” деб атайди, Наврўзни “ҳаром байрам” дейди. Улар ўзлигини англамаган ҳолда, араб маданиятини миллийликка қарши қўйяпти. Аслида улар динга эмас, “араблик”ка сиғиниб қолишган. Одам ўзини мусулмон деб билади, лекин ўз онасининг дуосини “бидъат”, ўз тилини “наҳс”, ўз халқини “жоҳил” деб атайди. Бу энг оғир манқуртликдир Айтматов асарида манқурт онасини ўлдирган. Бугунги манқурт эса она тилини, она маданиятини, она юртини ўлдирмоқда. https://t.me/daydi2021