TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3058

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи24,000Број прегледа
Објављено17. окт17.10.2025. 09:18
Садржај

Садржај поста

Айтишларича, айнан жума кунлари Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисаларининг сони кескин ошар экан. Сабаби ҳайдовчилар жума намозига улгуриш учун қоидаларни унутиб, қизил чироқ ва белгиланган тезлик, пешеходни “ҳалоллаштириб олишади”, Инспекторлар ҳам ҳаракат хавфсизлигини “савоб” деб ўйлаб хизматини унутади. Давлат Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги хизмати диний эҳтиёжлар билан боғлиқ реал ҳолатларни ҳисобга олмаган ҳолда иш тутади. Инспекторлар жума кунлари кўп йўлларни ёпиб қўйиб, аҳолини “тўсиқ” ичида қолдираяпти. Бу эса зарур эҳтиёжи учун йўл тополмаган ҳайдовчиларни тор кўчаларга ҳайдаб, тирбандлик ва авариялар оқимини янада кучайтириб юбормоқда. Натижада ҳар жума куни йўлларда “қурбонлар” кўпаймоқда ҳеч ким жавобгар эмас, ҳеч ким сабабни таҳлил қилмайди. Ҳар бир фожеа кейинги жумагача унутилади. Ҳокимлар ва ички ишлар бошлиқлари ўзига тегишли ҳудудлар инфратузилмасини яхши ўзлаштирмагани оқибатида инсон ҳаётига нисбатан масъулиятсизлик кўринмоқда. Балки улар ҳам савоб илинжида, кабинетдан чиқолмаётган кўрмуридга айланишгандир https://t.me/daydi2021