TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3063

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи102,000Број прегледа
Објављено23. окт23.10.2025. 06:10
Садржај

Садржај поста

Ҳаж ёки умрага бориш ўзбеклар орасида ўзини кўз-кўз қилиш воситасига айланиб қолган Маккага бориб келдим деб, ўзини бошқалардан қадрлилоқ, ҳаммадан кўра Аллоҳга яқин бўлдим деган тушунчада яшаётган ахмоқ ҳожилар кўпайган. Ҳозир ҳар бир хонадонда умрага бориб келган камида битта одам бор. Аммо шунча умра зиёратчилари борлигига қарамай жамиятда оқибат, самимийлик, хушмуомилалик кўпайдими? Йўқ. Аксинча, барча ўзини “умрага борган”, “покланган” деб ҳисоблаб, бошқаларга юқоридан қарашни ўрганди. Қоратош атрофида айланиб юриш осон, аммо нафс атрофида айланиб юрган одам ўзини енгиши қийин. Биз умрани руҳий тозаланиш деб эмас, балки суратга тушиш ва мақтаниш сабаби деб қабул қилдик. Умрачи сони кўпайгани билан, руҳий поклик, виждонлилик, одамгарчилик камайиб бормоқда. https://t.me/daydi2021