TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3065

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи15,900Број прегледа
Објављено26. окт26.10.2025. 03:56
Садржај

Садржај поста

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Алкоголли ичимликлар истеъмоли кескин камайиб бораётган ҳудудларда бир ғалати ва даҳшатли жараён кузатиляпти. Эркаклар ва ёшлар вино-водкани ҳаром деб ҳисоблаб, синтетик наркотик воситалар ва психотроп таблеткаларнинг истеъмолини ҳалол деб билишмоқда. Инсон зоти нимадандир лаззат олишни, кайф суришни азалдан хоҳлаб келаяпти. У ерда ароқни тақиқлашади, бу ерда винога нафрат билан қарайдилар, аммо кайфдан воз кечишни ҳеч бири истамайди. Тарихда ҳам шундай бўлган уруш, қаҳатчилик, муҳтожлик даврларида ҳам одамлар қандайдир йўл билан «дунёни унутиш» иложини топишиб, кайф қилишга имкон топишган. Бугунги янги шаклдаги «кайф» айрим мусулмонлар учун замон руҳига мослашиб олди. Ароқдан юз ўгирганлар, психотроп таблетка, синтетик модда ёки наша билан ўзларини кайф эҳтиёжларини қондираш урф бўп кетибди. Улар бундай воситаларни ҳаром эмас, балки Аллоҳни инъоми сифатида кўришаяпти. Қизиғи шундаки, синтетик нарко воситалар истеъмол қилувчи шахсларнинг кўпчилиги 5 маҳал намозини ҳам канда қилмайди, қўлларини дуога очади, лекин кечқурунда шундай моддалар билан кайф қилишни ўзига «ҳалол» деб ҳисоблайди. Гўё ароқни ичмагани билан руҳи покланиб, таблетка ичса ором оладигандек. Афсуски, ароқ ва винони ҳаром деб ташлаган эркаклар орасида психотроп воситаларга, синтетик наркотикларга муҳтож бўлиб қолганлар сони ошиб бораяпти. Улар диндор ниқоби остида таблеткасини ичиб, нашасини чекиб юраверади. Аммо ароқхўрни кўрса уни дин душманига айлантириб қўяди. https://t.me/daydi2021