TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3066

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи13,400Број прегледа
Објављено27. окт27.10.2025. 07:03
Садржај

Садржај поста

Telegram’dagi “совчилик” гуруҳларида 18–22 ёшли бева “қизлар” иккинчи рўзғорга хотин бўлиш ҳақида эълонлар беряпти. Эълонларни ўқиб, одам ҳайратда қолади ёши ҳали 20га ҳам тўлмаган, ҳижобдаги, Қуръон ўқиган, “иболи” деб тасаввур берилган қизлар нега бу қадар тез “бева” бўлиб қолди экан ? Нега иккинчи учинчи турмуш булар учун эрмак бўлиб қолган ? Энг ачинарлиси, кўп эълонларда “Қория”, “ҳижобда”, “солиҳ ёки солиҳа фарзанди бор” деган сўзлар орқали гўё қизнинг диний обрўси кўрсатилмоқчи бўлади, лекин аслида бу ҳолатнинг ўзи фожиа. Бир-икки йил яшаб, ажрашиб, кейин яна “совчилик” гуруҳларида ўзини реклама қилаётган қизлар соғ эмаску! Кўпчилик қизлар ҳаётга енгил-елпи қараяпти, меҳнат қилишни, сабр қилишни, масъулиятни ўз зиммасига олишни хоҳламасдан ҳижоб ўраяптида баданини сотиб ётибди. Айрим қизлар уйда иш қилишни ор деб билади, телефонда соатлаб “совчилар” билан ёзишади, лекин ҳаётга тайёр эмас. Туғри овқат пиширишни, эрини тушунишни, турмушни бошқаришни билмайди. Кейин эса бир йил ҳам ўтмай, “бева” деган сўз билан гуруҳларга расмини тарқатади. Улар учун осон ва енгил ҳаёт тезда эрга тегиб, тез ажрашиш, кейин эса “яна насиб бўлса” солиҳ инсонга тегардим деган шаръий прошмандовкага айланиб қолишган. Баъзи қизлар 3-4 йилда шаръий 4-5 та эркакни кўрвораяпти. https://t.me/daydi2021